"Бунёдкор"нинг асосий жамоаси машғулотларга қачон қайтади?

Суперлигада юзага келган бир ойлик танаффус сабабли, “Бунёдкор” жамоасининг асосий таркиби таътилга чиқди, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларга деярли 10 кунлик таътил берди. Хабарингиз бор, Суперлиганинг 9-тур учрашувидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Навбаҳор” беллашуви 18 май куни бўлиб ўтганди. Машғулотлар эса энди роппа-роса бир ҳафтадан кейин, яъни 28 май куни бошланади.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” клуби 9-турдан кейин мусобақа жадвалида 12 очко жамғариб, 5-ўринни банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!