"Бунёдкор"нинг режалари қандай ёхуд таркибда қандай ўзгаришлар бор?
«Бунёдкор»нинг янги мавсумга тайёргарлиги давом этади.
21 январь куни Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ўйини доирасида Ироқнинг «Ал Завра» клубига қарши баҳсга тайёргарлик кўраётган «Бунёдкор» кеча машғулотларни бошлади.
Ўз қароргоҳида машғулот ўтказаётган «қалдирғочлар» кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоа 6 январь куни БААга учиб кетиши ва 11 кун давомида амирликларда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиб, бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушишни режалаштирилган. Таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Ўтган мавсумнинг ўзаги деярли сақлаб қолинди. Шунингдек, таркибга ўринбосарлар сафидан ҳам футболчилар жалб қилинган.
Фикрлар