“Бунёдкор”да Ўзбекистон чемпионати ғолиб ва тўпурари бўлган Ривалдо “Барселона”га ўтиши кутилаётган Лаутаро Мартинес ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- “Барселона” олишга ҳаракат қилаётган Лаутаро Мартинес яхши футболчи. Айниқса, унинг ёшини инобатга олсак жамоага тез киришиб кетади. Одатда, 100 миллион евро турадиган футболчи асосий таркибда тўп суриши керак. Лекин “Барса”да Луис Суарес бор. У яна икки-уч йил юқори савияда ўйнай олади. Суарес Лаутарога ҳақиқий бош оғриқ бўлади, - деди Ривалдо.

Ривалдо пандемия ва “Интер”нинг катта миқдорда пул талаб қилаётганини инобатга олиб “Барселона” бу трансферни яна бир карра ўйлаб кўриши кераклигини айтмоқда.

Шомуродов Марадона билан Москвани айланганини биласизми?

Москванинг “Локомотив”ини Ўзбекистон термасида ўйнаган футболчи бошқариши керак!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)