“Бунёдкор”нинг собиқ юлдузи Коутинью масаласида маслаҳат берди

“Бунёдкор” жамоасида тўп сурган бразилиялик жаҳон чемпиони Ривалдо Коутиньо атрофидаги гап сўзларга муносабат билдирди.

- Челси Коутиньо учун кураш фаворит. Мен уларни футболчининг жароҳатидан қўрқишига ишонмайман. Ҳали ҳаммаси олдинда ва Фелиппе тикланиши учун етарли вақт бор, - деди Ривалдо.

Ривалдонинг айтишича, Коутиньонинг трансфери амалга ошмаган тақдирда ҳам футболчи ютқазмайди. Агар у маошини қисқартирилишига рози бўлса, каталонияликлар ҳам унга нисбатан муносабатини ўзгартиради. Ва унда “Барселона”дагилар ўз қадр-қиммати юқорилигини кўрсатиш учун имконият пайдо бўлади.  

Ривалдо 2008-2010 йиллар  “Бунёдкор” таркибида 61 учрашувда 37 та гол урган ва икки карра Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!