"Буқа" еттита гранддан таклиф олди
Европанинг еттита гранди “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Кристофер Нкункуни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради Foot Mercato нашри.
Биринчи навбатда, ПСЖ собиқ футболчисини қайтариб олиш ҳаракатига тушиб қолган. Парижликлар унинг ёрдамида Килиан Мбаппени жамоада олиб қолишни режалаштирган.
Бундан ташқари, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Реал” ва “Бавария” вакиллари 24 ёшли футболчи трансферини сўраб, “Лейпциг” раҳбарияти билан алоқани ушлаб тургани айтилмоқда.
Нкунку жорий мавсумда 41 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 27 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 17 та голли пас оширди. Унинг трансфер суммаси 65-70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар