“Бургер Кинг” футбол орқали “Макдоналдс”ни "синдирди" (ФОТО)

Коста-Риканинг “Алахуэленсе” клуби ҳужумчиси Жонатан Макдоналд Burger King фаст-фуд ресторанлари тармоғини реклама акциясида иштирок этди.

У чемпионатнинг “Саприсса” клубига қарши баҳсида эгнига исми ўрнига “Бургер Кинг” деб ёзилган либосда майдонга тушди. Таъкидлаш керакки, “Бургер Кинг” “Алахуэленсе” клубининг ҳомийси ҳисобланади, “Макдоналдс” эса бу борада уларнинг асосий рақобатчисидир. Шу тариқа, “Бургер Кинг” асосий рақобатчисига қарши энг зўр маркетингнинг усулини қўллади.

Посмотреть изображение в Твиттере

Жонатан Макдоналд жорий мавсум Коста-Рика чемпионатида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!