Бускетс 2017 йилдан буён уддалай олмаётган ишни кеча уддалади

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 13-турида “Барселона” ўз майдонида “Сельта”ни қабул қилди.

“Камп Ноу”да кечган учрашув 4:1 ҳисобида “кўк-анор ранглилар”нинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги голларнинг бирига каталонияликлар ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс муаллифлик қилди. Эътиборлиси, бу гол Бускетс учун “Барселона” сафида киритган сўнгги 2 йил ичидаги илк гол бўлди. У сўнгги бор 2017 йилнинг октябрида “Лас-Пальмас”га (3:0) қарши ўйинда гол урган эди.

Маълумот учун, 31 ёшли испаниялик футболчи 2008 йилдан буён "Барселона" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 346 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та голга муаллифлик қилди.