Бускетс “Барса”нинг илтимосига рад жавобини берди
Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячи Серхио Бускетс билан шартнома борасида музокара ўтказмоқда.
“Sport.es” нашри хабарига кўра, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти футболчидан маошини камайтиришни сўраган, бироқ Серхио бунга рози бўлмаган. У маошидан воз кечмоқчи эмас, балки ўзига тегишли пулни бўлиб-бўлиб олиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.
“Барселона” аввалроқ ҳимоячи Жерар Пике билан маошини қисқартириш бўйича музокара ўтказган эди. Бу клубга янги келганларни рўйхатдан ўтказа олишига ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, клуб ўз сафига Роберт Левандовски, Рафинья Диас, Жюль Кунде, Андреас Кристенсен ва Френк Кесси каби футболчиларни қўшиб олган.
Фикрлар