Бускетс МЛСда ўйнаши ҳақида гапирди

“Барселона” футболчиси Серхио Бускетснинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Катта эҳтимол билан у Испаниядаги сўнги мавсумини ўтказаётган бўлиши мумкин. Ярим ҳимоячининг ўзи МЛС да ўйнашни истаётганини айтди.

Барселона” билан шартномамнинг сўнги йили эканини биламан. Лекин ҳали қарор қабул қилганим йўқ.

Мен МЛСда, биринчи навбатда, Майамида фаолиятимни давом эттиришни истайман. Аммо ҳеч қайси клуб билан келишувга эришганим йўқ. Қачондир қарор қабул қилсам, биринчи навбатда бундан клубим хабар топади”, - деди 34 ёшли футболчи.

Бускетс 2008 йилдан бери “Барселона”нинг асосий жамоасида тўп тепиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!