Бускетс Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жорий мавсум якунида “кўк-анорранглилар”ни тарк этади. Бу ҳақда 10 май куни клуб матбуот хизмати хабар берди.

Испаниялик тажрибали футболчининг трансферига тўртта клуб қизиқиш билдирмоқда. "Интер Майами", "Ан-Наср", "Ал-Шабаб" ва "Ал-Ҳилол" Бускетсга ҳамкорликни таклиф қилишга тайёр.

Серхио "Барселона" академиясини тамомлаган. Ярим ҳимоячи 2008 йилдан бери асосий жамоада ўйнаб келмоқда. Унинг каталонияликлар билан шартномаси кейинги ой охирида тугайди.

Бускетс жорий мавсумда Ла Лигада 27 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди. Шунингдек,  бешта сариқ ва битта қизил карточка олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!