Бускетс сўнгги 20 йилликнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиси!
"Барселона"нинг собиқ футболчиси Александр Глеб испаниялик собиқ жамоадоши Серхио Бускетснинг "кўк-анорранглилар" лагерини тарк этиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
“Бу футбол. Табиийки, унда клуб ва футболчининг манфаатлари бир-бирига мос келмаслиги мумкин. У ўзини бошқа жойда синаб кўриш вақти келди, менимча у Испания чемпионатида қолмайди. У ўз кучини бошқа лигада синаб кўриши мумкин, - деди Глеб Metaratings нашрига берган интервьюсида.
Собиқ футболчининг фикрича, агар Хави Эрнандес ва Андрес Иньестани ҳисобга олмаса, Бускетс сўнгги 10-20 йилликдаги энг яхши таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Бускетс "Барселона"да 2008 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар