Бускетс: Стерлингни Мессига тенглаштириб бўлмайди

  • 15 Sep 15:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс "Манчестер Сити" форварди Рахим Стерлингни жамоадоши Лионель Месси билан тенглаштирмаслик лозимлигини айтди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

“Стерлинг – юқори сифатга эга ажойиб футболчи, аммо уни Лионель Месси билан умуман тенглаштириб бўлмайди. Бу Рахим учун яхши эмас.

Уларнинг иккаласи ҳам ўз жамоаларида катта роль ўйнашади. Стерлинг асосан Англияда машҳур бўлиши мумкин”, - дейди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, Стерлинг жорий мавсум “Манчестер Сити” ва Англия терма жамоасида жами 8та ўйин ўтказди ва рақиблари дарвозасига 8та гол урди. Месси эса жароҳати сабаб ҳозирча майдонга тушгани йўқ.

Comments

You must be logged in to commet!