Бускетс ва Альба қачон “Барселона”дан кетиши маълум бўлди
“Барселона”нинг икки асосий футболчилари Альба ва Бускетс қачон “Барселона”ни тарк этиши муълум бўлди. Уларнинг иккиси ҳам анча йиллардан бери клубда фаолиятини давом эттириб келмоқда.
“Marca" нашрининг хабар беришича, Серхио Бускетс 2023 йилнинг ёзида клубни тарк этади. Унга МЛС жамоаларидан таклифлар мавжуд. Ярим ҳимоячи қишда ҳам кетиши мумкин эди. Лекин испаниялик футболчи шартномасини тугатиб, жамоадан кетишни мақсад қилган.
Хорди Альба 2024 йилда клубни тарк этади. “Барселона” у билан шу йилда хайрлашмоқчи эди. Аммо футболчи 2024 йилгача қолишини сўраб, клуб раҳбариятига мурожаат қилган.
Фикрлар