Бускетс ёзда "Барса"ни тарк этади. Унинг қаерга кетиши ҳам аниқ

Испаниялик ярим ҳимоячи Серхио Бускетс мавсум якунлангач "Барселона"ни тарк этиши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг фикрича, 33 ёшли ярим ҳимоячи шу ёзда МЛС клубига кўчиб ўтиши кутилмоқда. Унга океан ортининг бир қанча клублардан таклифлар бўлмоқда. Даъвогарлар орасида англиялик футбол юлдузи Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган "Интер Майами" клуби ҳам бор.

Бускетс жорий мавсум “Барселона” сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!