Бускетсда коронавирус аниқланди, Испания терма жамоасига яна 4 та футболчи чақирилди

Испания қироллик футбол федераcиясининг расмий сайти миллий терма жамоага 4 та янги футболчи чақирилганини эълон қилди.

Булар Родриго Морено ("Лидс"), Пабло Форнальс ("Вест Хэм"), Браис Мендес ("Сельта") ва Карлос Солер ("Валенсия"). Бундан аввалроқ терма жамоа сардори Серхио Бускетсда коронавирус аниқланган эди.

Ушбу футболчилар жамоанинг қолган қисмидан алоҳида параллел равишда машқ қилишади. Уларнинг “Евро-2020”даги иштироки масаласи кейинчалик терма жамоадаги кадрлар эҳтиёжига қараб кўриб чиқилади.

Луис Энрике бошчилигидаги Испания терма жамоаси “Евро-2020”нинг “E” гуруҳидан жой олган. Улар бу гуруҳда Швеция (14 июнь), Польша (19 июнь) ва Словакия (23 июнь) терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!