Бутунжаҳон армия ўйинлари. Эртага очилиш маросими

18-27 октябрь кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон 12 йиллик танаффусдан ушбу ўйинларда иштирок этиши ҳақида олдинроқ хабар бергандик. Бу йилги армия ўйинларида дунёнинг 136 дан ортиқ мамлакатидан келган спортчилар 27 та спорт тури бўйича кураш олиб боришади.

Ушбу мусобақада таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 16 нафар спортчи билан қатнашади. Таэквондо баҳслари 23-26 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Қуйида таэквондочиларимиз қайси санада даянга чиқиши келтириб ўтилган:

23 октябрь
-49 кг Маннопова Мадинабону
-73 кг Эргашева Мафтуна
+87 кг Шокин Дмитрий
-74 кг Зокиров Хожиакбар

24 октябрь
-46 кг Азамова Шохсанам
+73 кг Осипова Светлана
-58 кг Рашитов Улуғбек
-68 кг Тоиров Сардор

25 октябрь
-53 кг Қаюмова Чарос
-62 кг Садиқова Феруза
-54 кг Турғанбеков Отабек
-63 кг Пўлатов Ниёз

26 октябрь
-57 кг Мамадибрагимова Динорахон
-67 кг Турсунқулова Нигора
-80 кг Рафалович Никита
-87 кг Салаев Шуҳрат

Манба: Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!