Бутунжаҳон армия ўйинлари. Эртага тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади

18 октябрь куни Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари старт олганидан хабарингиз бор. Дунёнинг 136дан ортиқ мамлакатидан келган спортчилар 27та спорт тури бўйича кураш олиб боришмоқда.

Ушбу мусобақада таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 16 нафар спортчи билан қатнашади. Таэквондо баҳслари 23-26 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Эртага қуйидаги 4 нафар таэквондочимиз медаллар учун курашишади.

23 октябрь
-49 кг Маннопова Мадинабону
-73 кг Эргашева Мафтуна
+87 кг Шокин Дмитрий
-74 кг Зокиров Хожиакбар

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!