Бутунжаҳон армия ўйинлари. Козимбек Мардонов ҳам чорак финалда

  • 22 октябрь, 2019, 18:36
  • 0
  • Бокс

Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон армия ўйинлар давом этмоқда. Жумладан, бугун бир қатор боксчиларимиз рингга кўтарилишмоқда.

Козимбек Мардонов 1/8 финал босқичида испаниялик рақиби Менендес Гомесни 5 та раунд натижасига кўра, таслим қилди.

1-ҳакам 30:24, 2-ҳакам 30:26, 3-ҳакам 30:27, 4-ҳакам 30:27 ва 5-ҳакам 30:26 кўринишидаги кўрсаткич ҳамюртимизнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!