Бутунжаҳон армия ўйинлари. Мадинабону Маннопова - чемпион!

-49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мадинабону Маннопова Бутунжаҳон армия ўйинларида олтин медални қўлга киритди! Финалда мисрлик Абделсалам Нур даянга чиқмади ва ҳамюртимиз мусобақада чемпионликни қўлга киритди.

Маълумот учун, Маннопова чорак финалда хитойлик Заойи Лини (9:7), ярим финалда эса германиялик Эла Айдинни (11:9) мағлубиятга учратиб финалга чиққанди.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати