Бутунжаҳон армия ўйинлари. Мафтуна Эргашева бронза медали учун даянга чиқади
Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда. Бугунги кунги мусобақаларда тўрт нафар таэквондочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
+87 кг вазн тоифасида Дмитрий Шокин мусобақани нимчорак финалдан бошлади ва эквадорлик Файардо Хуаконга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 21:1. Афсуски чорак финалда Шокинга хитойлик Жиан Тиан билан баҳсда озгинагина омад етишмади - 22:24.
-73 кг вазн тоифасида даянга чиққан Мафтуна Эргашева ҳам мусобақани чорак финалдан бошлади. Афсуски Эргашева хитойлик Ли Ченга қарши баҳсда ютқазиб қўйди. Бироздан сўнг Маристелла Смиральяга билан бронза медали учун жанг қилади.
Фикрлар