Бутунжаҳон ўйинларида биринчи медаль қўлга киритилди

АҚШнинг Алабама штати, Бирмингем шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон ўйинларидан хушхабар. Каратэчимиз Достонбек Отаболаев делегациямизнинг ушбу мусобақадаги илк медалига муаллифлик қилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

-75 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Отаболаев гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, ярим финалда украиналик Станислав Хорунага имкониятни бой бериб қўйди. Шундан сўнг бронза медали учун кечган жангда америкалик Томас Скоттни мағлубиятга учратиб, учинчи ўрин соҳибига айланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси делегациямиз ва каратэчимизни, миллионлаб мухлисларимизни ушбу муваффақият билан қутлаб, келгуси кун дастурларида беллашадиган атлетларимизга ҳам омад ва зафарлар тилаб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!