
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубогида ҳамюртларимиз 8 та медаль жамғаришди
Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WТ бўйича Осиё минтақаси учун Бутунжаҳон таеквондо федерацияси Президенти кубоги учун ташкил этилган турнир якунланди. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.
Олтин медаль:
-54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
-67 кг: Озода Собиржонова
Бронза медаль:
+73 кг: Светлана Осипова
Шу тариқа, жамоамиз мусобақани 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8 та медал билан якунлади.
Фикрлар