Бутунжаҳон таеквондо WТ федерацияси президенти Ўзбекистонга келди

Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мартабали меҳмонларнинг ташрифи давом этмоқда. Бир неча дақиқа аввал Бутунжаҳон таэквондо WТ федерацияси президенти Чунгвон Чой Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортига етиб келди. Фахрий меҳмонни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси раҳбари Шерзод Ташматов бошчилигидаги мутасаддилар қарши олишди.

Жаноб Чой эртага дзюдо бўйича дунё биринчилигининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, меҳмоннинг дастуридан таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг базасига ташриф, Ассоциация раҳбарияти билан учрашувлар ҳам ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!