Бутунжаҳон универсиадаси. Таэквондочиларимиз яна бир кумуш медалга эга чиқди
Хитойнинг Ченду вилоятида Бутунжаҳон Универсиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина таэквондо бўйича -58 кг вазн тоифасида олтин медали учун ўтказилган финал баҳси якунланди. Унда терма жамоамиз аъзоси Амирбек Тўраев эронлик Алиризо Ҳусайнпур билан тўқнаш келди.
Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимизга афсуски, бироз омад етишмади. Шундай бўлса-да, Амирбек ўзининг дебют иштирокидаёқ делегациямиз ҳисобига кумуш медалини келтирди.
Қайд этиш жоиз, бу Ўзбекистон делегацияси учун Ченду Универсиадасида қўлга киритилган тўртинчи кумуш медаль бўлди.
Таэквондо ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар