"Бухоро" - "Андижон" учрашуви олдидан устунлик кимда?

  • 21 Jun 23:03
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

23 июнь куни Суперлиганинг 13-тур доирасида “Андижон” жамоаси сафарда “Бухоро”га қарши майдонга тушади. Бу клублар ўтган йили про лигада тўқнаш келишганини билсангиз керак.

Tecno

Мазкур клублар шу кунга қадар элитада ўзаро 48 маротаба майдонда куч синашишган бўлиб, шуларнинг 21 тасида “Бухоро”, 14 та ўйинда эса “Андижон” ғалаба қозонган. Яна 13 та беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 80\64 бухороликлар фойдасига.

Жамоалар Суперлигада охирги бор 2020 йилги мавсумда тўқнаш келишган. Андижонда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Бухоро майдонида 2:2 натижаси қайд этилган.

Андижонликлар “Бухоро” майдонида сўнгги ва охирги бор 2008 йилги мавсумда уч очкони қўлга киритган. Ўшанда “Андижон” 1:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

“Андижон” матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!