"Бухоро" - "Насаф" ўйинига "Жар" мезбонлик қилади

  • 07 Apr 19:06
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Бухородаги стадионнинг фойдаланишга топширилиши кечикаётганидан келиб чиқиб, "Бухоро" клубининг уй учрашувларини ташкил этишда қийинчиликлар юзага келмоқда. 

Жумладан, "Бухоро" Суперлига 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" клубига қарши уй учрашувини рақиб майдонида ўтказишига тўғри келди. Март ойида клуб уй учрашувлари учун "Жар" стадионини рўйхатдан ўтказганди. Бироқ кейинроқ мазкур стадиондан "Олимпик Мобиуз" ҳам фойдаланишни бошлагач, апрель ойидаги уй ўйинлари масаласида муаммолар юзага чиқа бошлади. 

"Бухоро" "Насаф" клубига қарши Суперлига 6-туридан ўрин олган 19 апрель кунги учрашувни "Бунёдкор" стадионида ўтказишга яқин турганди. Бироқ "Бунёдкор"нинг ўзи 18 апрель куни шу аренада "Хоразм" билан ўйин ўтказадиган бўлди. Мазкур сабаб ва албатта "Жар" стадионидан фойдаланаётган "Мобиуз" ҳамда "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар мазкур сана арафасида сафарда эканлигидан келиб чиқиб, "Бухоро" яна "Жар"га қайтишга мажбур бўлмоқда, - дея хабар бермоқда, ЎзПФЛ.

Comments

You must be logged in to commet!