"Бухоро" Бегич билан шартномани узайтирди
Доминик Бегич "Бухоро"да қолди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Бухоро" футбол клуби клуби қишки трансферлар мавсумида ёш ва истеъдодли футболчиларни жалб қилиш билан бир қаторда ўтган мавсумдаги муваффақиятли таркибни сақлаб қолишга ҳам катта эътибор қаратмоқда.
2025-йилги мавсумда жамоамиз сафида ишончли ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган иқтидорли ҳужумчи Доминик Бегич билан ўртадаги шартнома яна бир йилга узайтирилди!
Босниялик ҳужумчи ўтган мавсумда жамоамиз сафида барча мусобақаларда 26 ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 8 бор аниқ нишонга олган. Ҳужумчининг “Бухоро” сафидаги умумий статистикаси 57 ўйин 22 та гол ва 3 та ассистни ташкил этади.
Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Доминик Бегичнинг тажрибаси ва маҳорати келаси мавсумда янги марраларни забт этишда, ҳал қилувчи паллаларда ишончли ўйин кўрсатиб, жамоанинг ғалабалари ва ютуқларини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашига ишонч билдиради", - дейилади хабарда.



Фикрлар