"Бухоро" бош мураббийи: Олдимизга қўйилган вазифа бажарилди, деб ўйлайман

Coca Cola Ўзбекистон Суперлигаси 9-турининг қолдирилган учрашуви "Бухоро" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасида кечди. Беллашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида бухороликлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

"Футболчиларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Биз олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Ҳа, бугун бир қатор ёш футболчилар майдонда ҳаракат қилди. 

Бизда коронавирусга чалинган бир қатор футболчилар бор эди. Аксарияти асосий таркиб футболчилари. Ёшлардан фойдаланишга мажбур бўлдик. Тайёрланиш учун эса бироз вақт камлик қилди. Бу каби муаммоларни инобатга олиб, бир очко олганимизни яхши баҳолаш мумкин", - деди Саидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!