"Бухоро" футболчисини янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади

  • 01.01.2026 17:36
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тошкентнинг "Локомотив" клуби Билол Туплиевни таркибга қўшиб олганини маълум қилди.

22 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумни "Бухоро" сафида ўтказган эди. "Бунёдкор" клуби тарбияланувчиси янги мавсумни "темирйўлчилар" сафида ўтказади. У якунига етган мавсумда умумий 37 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!