"Бухоро" икки футболчи билан шартнома имзолади

"Бухоро" иккита трансферни эълон қилди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи даврадасидан, "Бухоро" сафига қўшилган "Пахтакор" тарбияланувчиси Ҳумоюнмирзо Иминов янги мавсумни ҳам бухороликлар сафида ўтказади. Маҳоратли ярим ҳимоячи ўтган мавсум жамоамиз сафида 12 учрашувда майдонга тушиб 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, тажрибали ҳимоячи Аббос Отахонов билан ҳам шартнома имзоланди. Ўтган мавсум "Металлург" сафида тўп тепган Отахонов жами 15 учрашувда майдонга тушиб 1 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!