"Бухоро" икки футболчи билан шартнома имзолади!

CHERY AUTO

"Бухоро" ўз таркибига Сардор Қулматов ва Муҳаммад Йўлдошевни қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

"Жамоамиз сафида ҳимоячи сифатида тўп суриб, нафақат мудофаа, балки ҳужумларда ҳам фаол иштирок этиб келаётган, ўзининг жанговор руҳи ва фидойилиги билан мухлислар меҳрини қозонган тажрибали футболчи Сардор Қулматов фаолиятини "Бухоро" сафида давом эттиради. Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома яна бир йилга узайтирилди. Сардор Қулматов ушбу мавсумда Суперлига доирасида 29 та учрашувда майдонга тушиб, жами 1713 дақиқа ҳаракат қилган. "Насаф" дарвозасига гол киритишга муваффақ бўлди. Унинг барқарор ва профессионал ўйини жамоанинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлайди ва рақибларга қарши ишончли ўйин намойиш этади.

Жамоамизнинг ҳимоя қўрғонида ўзининг ишончли ва сифатли ўйини билан жамоамизни кейинги мавсум Суперлигада иштирок этишига муносиб ҳисса қўшган тажрибали ҳимоячи Муҳаммад Йўлдошев навбатдаги мавсумда жамоамиз сафида фаолият олиб боради. Муҳаммад Йўлдошев ўтган мавсумда жамоамиз таркибида 29 та учрашувда майдонга тушиб, жами 2170 дақиқа ҳаракат қилди. Ҳимоячи бўлишига қарамай, у ушбу ўйинларда 4 та голли узатма муаллифига айланишга муваффақ бўлди.

Ишонамизки, Сардор ҳамда Муҳаммад янги мавсумда ҳам ўз меҳнати, тажрибаси ва маҳорати билан жамоамиз олдига қўйилган юксак мақсадларга эришишга катта ҳисса қўшади.

Футболчиларимизга янги мавсумда соғлиқ, барқарор ўйин ва жамоамиз билан биргаликда янги ғалабалар тилаймиз! — дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!