"Бухоро" клуби бош директор билан шартномани бекор қилди

"Бухоро" клуби ягона таъсисчиси 2023 йил 23-ноябрь куни бош директорга оид қарор қабул қилди.

Шу кунга қадар клуб бош директори сифатида ишлаб келаётган Қодиров Ўткир Олимовичнинг меҳнат шартномаси унинг ўз аризасига асосан 2023 йилнинг 23-ноябридан эътиборан бекор қилинди. Ягона таъсисчи қарори билан бош директор ўринбосари Нажмиддинов Амриллохон Абдуллаевич зиммасига бош директор вазифасини вақтинча бажариш юклатилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!