"Бухоро" жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, бош мураббий Муҳсин Мухаммадиев билан музокаралар олиб борган жамоа раҳбарияти ўзаро келишган ҳолда, ўртадаги шартномани бекор қилиб, хорижлик мутахассис билан дўстона хайрлашди.

Жамоа бош мураббийи этиб маҳаллий мутахассис Жамшид Саидов тайинланди. Мураббий бундан олдин ҳам “Бухоро” жамоасида фаолият олиб борган. Саидов бошчилигида жамоа 2016 йилги мавсумда тўртинчи ўринни қайд этган.

photo_2020-07-18_13-35-49

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар