"Бухоро" клуби мураббийи: Бир нечта муҳим футболчиларсиз ўйнамоқдамиз

"Ўйин яхши бўлди. Футболчиларимизга раҳмат айтаман. 3 та вазиятда бизга омад етишмади. Яққол вазиятларни қўлдан бой бердик. Ўйиндан-ўйинга янада яхшироқ ҳаракат қила бошлаймиз, деб умид қилиб қоламан.

Бир нечта муҳим футболчиларсиз ўйнадик. Легионерларимиз пандемия сабабли етиб кела олишмади. Ёшларга имкон беришга ҳаракат қилдик. Улар, менимча, яхши ўйнади. Ҳужумларни якунлашда бироз тажриба камлик қилди. Лигада иложи борича юқорироқ ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз.

«Навбаҳор» яхши жамоа. Уларни ғалаба билан табриклайман. Келгуси ўйинларда омад тилаб қоламан", - деди Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rustamov Dilmurod
21/06/2020 10:22
Agar shu bolaga imkon berilsa Buxoro mi bemalol ettilikka kirgizadi Omad
Расулжон Тоштемиров
21/06/2020 08:39
Яхши Хасанов лутивоз мухсин умуман келмасин андижон билан наманган яхши уйин булди легионер хам керак эмас омад
Ramazonov Murod
21/06/2020 03:13
Мирислом молодец Мухсиндан кура анча яхши командани шакиллантирди машхур алкаш бич легонерларсиз булсаям Бухоро чиройли уйин курсатди Рахмат шу болага!