"Бухоро" клуби расмий баёнот берди
Бир неча кун олдин сайтимиз орқали Бахтиёр Ашурматов "Бухоро" клуби бошқарувидан кетганини маълум қилгандик. Бугун эса клуб матбуот хизмати ҳам буни тасдиқлади.
- Бош мураббий Ашурматов Бахтиёр Азамович жамоамизни тарк этдилар. Янги мавсум олдидан жамоамизни қийин вазиятда қабул қилиб олиб, қайтатдан жамоа шакллантиришда муносиб ҳисса қўшганлари учун Бахтиёр Азамовичга клуб раҳбарияти ўз миннатдорчилигини билдиради. Клуб раҳбарияти ва мураббий ўзаро келишувга кўра, ўртадаги шартномани бекор қилишиб, дўстона хайрлашишди. Бахтиёр Азамовичга жамоа учун қилган меҳнатига миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилаб қоламиз, - дейилган клуб хабарида.
Фикрлар