"Бухоро" мураббийи: Чизиқларни кучайтирадиган ўйинчиларни таркибга жалб қиламиз"

“Бухоро” – “Андижон” (0:1) учрашувидан кейин бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўрнига ёрдамчи мураббийи Михали Яремчук матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугунги ўйинда йигитлар яхши ҳаракат қилишди ва интилишди. Ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Футболчилар қўлларидан келганича охиригача курашишди. Барчаси учун уларга раҳмат. Қаердадир ўхшади, қаердадир ўхшамади. Лекин натижа бўлмади. Ўйиндан-ўйинга хато ва камчиликларимизни камайтириб боряпмиз. Бу қийин ўйин эди.

- Яхши натижага эришиш учун қандай муаммоларни енгиб ўтиш керак?

- Ҳар қандай жамоада ўзига хос тарзда бўлган муаммолар кузатилади. Буни машғулотларда имкон қадар енгиб ўтиш керак. Албатта, камчиликларни бирданига енгиб ўтиш қийин. Бунга озгина вақт керак бўлади. Жамоа ва мухлислар хоҳлаган ўйинни ташкил қилиш учун маълум муддат вақт талаб қилади.

- Бир қатор футболчилар кетди. Иккинчи давра олдидан қандай ўзгаришлар бўлади?

- Биз бу борада тўхтамай ҳар бир чизиқни кучайтириш учун ишлаяпмиз. Бизни қониқтирадиган ва чизиқларни кучайтирадиган ўйинчиларни таркибга жалб қиламиз, деб ўйлайман. Бизни ўзига хос режамиз бор эди ва шунга қараб ўйин ташкил қилдик.

- Рўзимбой Аҳмедов майдонга тушмади. У бир тайм ўйнаши мумкин эди. Аммо уни қўйиб юбординглар...

- Бизда иқтидорли ёш футболчилар бор. Уни ўрнини босадиган йигитлар бор. Бухоролик бир қатор кузатаётган ўйинчиларимиз мавжуд.

- Қандай селекция ишлари олиб бориляпти?

- Бу сир. Имкон қадар “Бухоро” сафида маҳаллий ўйинчилар ўйнатиш ҳаракатидамиз. Керакли ўйинчиларни олиш ва мақсадга эришиш учун самарали ишларни олиб боряпмиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!