"Бухоро" расман иккита ўйинчи билан келишувга эришди

Про лигада етакчи бўлиб турган “Бухоро” клуби ёзги селекция чоғида таркибини яна икки нафар футболчи билан бойитгани маълум бўлди.

Жумладан, “Локомотив”дан ярим ҳимоячи Иззатилла Абдуллаев ҳамда “Андижон” клубидан ярим ҳимоячи Суҳроб Бердиев расман иккинчи даврани “Бухоро” жамоасида давом эттирадилар.

Улар яқинда жамоа йиғинига қўшилишганди ва эндиликда “Бухоро” ушбу ўйинчилар расман жамоа аъзосига айланишганини эълон қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!