"Бухоро" сафига мухлисларга яхши таниш бўлган легионер таклиф қилинди

  • 19 январь, 2023, 19:34
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, жамоамиз футболчилари ўз қароргоҳларида ўқув-йиғинини олиб боришмоқда.

Tecno

Бош мураббий Ҳаким Фузайлов «Бухоро» сафига легионер ҳужумчини жалб қилди. Ушбу футболчи барча ўзбек футбол ихлосмандларига таниш бўлган Александр Касьяндир. Футболчи бугундан жамоа машғулотларига киришди. Мураббийлар штаби жамоа сафига яна бир легионер футболчини жалб этишни режалаштиришган.

Маълумот ўрнида, украиналик ҳужумчи Александр фаолияти давомида Россия, Украина жамоларида тўп сурган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг «Навбаҳор», «Сурхон» ҳамда АГМК  жамоаларида сафида жами 80 учрашувда майдонга тушиб ўз номига 24 та гол ёздириб қўйишга эришган.

“Бухоро” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!