"Бухоро" Суперлига жамоасини мағлуб этди

Тошкентда йиғин ўтказаётган “Бухоро” ўртоқлик учрашувларини ўтказишда давом этяпти. 12 февраль куни “Қўқон-1912”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган бухороликлар бугун Суперлиганинг яна бир жамоаси – “Сурхон”га қарши майдонга тушишди.

Мазкур тўқнашувда Ҳаким Фузайлов бошчилик қилаётган “Бухоро”нинг қўли баланд келди – 2:0. Иккала гол ҳам иккинчи бўлимда киритилди. 50-дақиқада Файзулла Жуманқўзиев, 78-дақиқада эса Фирдавс Асадов томонидан киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди.

“Бухоро”: Никола Стошич, Обид Жўрабоев, Жасур Ҳасанов, Дмитро Сидоренко, Миржалол Жумаев, Хуршид Олимов, Олег Марчук, Сардор Эминов, Собит Синдаров, Рустам Абдуҳамидов, Фирдавс Асадов.

Захирада: Сардор Қобулжонов, Шавкат Саломов, Сардор Иззатов, Бекзод Саидов, Жамолиддин Убайдуллаев, Бобур Омонов, Файзулла Жуманқўзиев, Суҳроб Неъматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!