"Бухоро" "Сурхон"ни мағлуб этди ва Тошкентдаги йиғинини якунлади

“Бухоро” клуби Тошкентдаги йиғини давомидаги охирги назорат учрашувини Термизнинг “Сурхон” клубига қарши ўтказди. Ушбу баҳсда бухороликлар сафига янги қўшилган украиналик ҳужумчи Виктор Хомченко томонидан киритилган ягона гол “Бухоро” жамоасига ғалаба келтирди.

“Бухоро” таркиби: Никола Стошич, Дмитро Сидоренко, Миржалол Жумаев, Жасур Ҳасанов, Жамолиддин Убайдуллаев, Сардор Эминов, Анвар Жўраев, Рустам Абдуҳамидов, Санжар Рихсибоев, Виктор Хомченко, Рўзим Аҳмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қобулжонов, Шохжаҳон Насимов, Сардор Иззатов, Олег Марчук, Бекзод Саидов, Собит Синдаров, Сардор Маҳмудов, Хуршид Олимов, Фирдавс Асадов.

Шундай қилиб, Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги бухороликларнинг Тошкентдаги икки ҳафталик йиғини якунига етди. Энди 31 январь куни клуб ўз қароргоҳида тўпланади. Режа бўйича яна бир қатор ўртоқлик учрашувлари ташкиллаштирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!