"Бухоро" таркибида ўзгаришлар бошланди

“Бухоро” клуби ҳам ёзги йиғинини бошлаган. Таркибда эса айрим ўзгаришлар юз беряпти. Масалан, мавсум бошида таклиф қилинган туркманистонлик дарвозабон Рахат Жапаров “Бухоро”ни тарк этди.

Ҳозирда бир қатор янги ўйинчилар билан қизғин музокаралар давом этяпти. Маълумотларга қарганда, тожикистонлик иқтидорли ҳужумчи Тоҳир Малодустов “Бухоро” сафига қўшилган.

Бунгача “Хўжанд” жамоасида тўп сурган 21 ёшли футболчининг имкониятларини Усмон Тошев яхши билади. Чунки футболчи Тожикистон миллий терма жамоасига ҳам номзод ҳужумчилардан биридир. Шу сабабли Малодустовни “Бухоро”га таклиф этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!