
“Бухоро” янги футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди (Фото)
Аввал хабар берганимиздек, «Бухоро» жамоаси давралар оралиғида ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларини кенг жамоатчиликга таништирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, тадбир икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб "Бухоро спорт мажмуаси"нинг анжуманлар залида янги футболчиларни клуб раҳбарияти ва бош мураббий оммавий ахборот воситаларига таништириб, улар ҳақида айрим маълумотларни бериб ўтди. Сўнгра иккинчи қисм стадионда ташкил этилди. Унда жамоанинг ашаддий ишқибозлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан бош мураббий Улуғбек Бақоевга ва шунингдек таркибдаги футболчиларга мурожаат қилишди. Қуйида ана шу таништирув маросимидан олинган суръатлар билан танишинг.
Таништирув маросимининг дастлабки қисмида "Бухоро" клуби мутасаддиларининг барчаси иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб бериб ўтишди.
"Бухоро"нинг янги харидлари олди қаторни тўлдириб ўтирди.
Клуб раҳбарияти жамоани ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Ижобий натижалар қайд этилишида уларнинг ҳам ҳиссаси беқиёс.
Одатга кўра анжуманнинг биринчи қисмида янги футболчиларга рақамлар топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди. Эътиборлиси, Саноев ўтган йилги каби бу мавсум ҳам "Бухоро"да 87-рақамли либосда харакат қиладиган бўлди.
Раҳбарият бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва умуман мураббийлар штабига бўлган ишончи юқори эканлигини билдирди.
Бош мураббий давралар оралиғида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчилар тўғрисида айрим маълумотлар ўқиб эшиттирди.
"Бухоро" ёзги трансфер ойнасида ўз сафига олти нафар янги футболчини қўшиб олди.
Тадбирнинг иккинчи қисми стадионда ўтказилди. Унда трибуна ашаддий ишқибозлар билан гавжум бўлди.
Мухлислар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Саламат Қутибоев яна "Бухоро"га қайтиб келганидан хурсанд эканлигини яширмади ва мухлислар томонидан бўлаётган ишонч унга қўшимча куч бағишлаётганини ҳамда бунинг учун астойдил мехнат қилишини таъкидлади. Бухоролик мухлислар ҳам ўз навбатида жамоа иштирокидан мамнун эканликларини ва келгусида ҳам ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришларини билдиришди.
Қисқа фурсат ичида маҳаллий ишқибозларнинг ёқимтойига айланиб қолган легионер ҳимоячи, клуб сардори Владимир Баенко ҳам тадбирда сўз олиб, "Бухоро"ни келгусида янада юқори ўринларда бўлиши учун бор маҳоратини ишга солишини айтиб ўтди.
Мухлислар "Бухоро"ни янада юқори ўринларда бўлишини истамоқда.
Улуғбек Бақоев: Ўзим ҳам жамоамни чемпион қилишни истайман!
Артём Филипосян: "Бухоро"ни ҳам совриндорлар қаторига киришига оз қолди.
Азамат Алланиёзов "Бухоро"га ўтганидан хурсанд. Маҳоратли ҳужумчи сермаҳсуллик кўрсатиб, жамоа ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшишга харакат қилишини айтиб ўтди. Умид қиламизки, Алланиёзов собиқ жамоаси бўлмиш "Насаф"га қарши кечадиган баҳсда ўз голлари билан "Бухоро"га ғалаба келтиради.
Фикрлар