Бухорода ММА жангчилари иштирокидаги ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтмоқда

  • 18 август, 2020, 14:59
  • 0
  • MMA

Ўзбекистон ММА оламининг етакчи вакилларидан бири, "Амир Темур" клуби асосчиси Музаффар Ражабов Бухорода катта лойиҳани амалга ошираётган эди. Яъни, Таиланднинг Пхукет шаҳрида фаолият юритувчи яккакураш турларига ихтисослашган, бутун жаҳонга машҳур UFC, “Bellator”, “Glory”  ҳамда муайтайнинг профессионал йўналишидаги промоушенларда жанг қилувчи спортчиларни тайёрлаб борадиган, “Tiger Muaytai” клубига ўхшаш катта мажмуани бунёд қилди.

Ўхшашлик тарафи шундаки, бу ерда ҳам энди ўзбекистонлик, Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари жангчилари ҳамкорлигидаги ўқув-машғулотлар йиғинлари ўтказилади. Гарчи, ушбу зал қурилиши тўла-тўкис якунланмаган бўлса-да, илк ўқув–машғулот йиғинлари старт олди. Дастлабкисида юртимизнинг кўзга кўринган ва турли ҳудудларидан ташриф буюрган ММА жангчилари Музаффар Ражабов бошчилигида ўз маҳоратларига сайқал бермоқдалар.

амир тем 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!