Бухорода ММА турнири ташкил қилинади

  • 10 сентябрь, 2020, 14:31
  • 0
  • MMA

Бухорода Музаффар Ражабов ажойиб спорт мажмуасини барпо этган эди. Юртимизнинг машҳур профессионал ММА жангчилари бу мажмуада дастлабки ўқув-машғулот йиғинларини ҳам ўтказди. Ташкилотчилик юқори даражада эканлигини бевосита йиғин мобайнида спортчиларимиз ҳам таъкидлаб ўтган эди.

"Амир Темур" клуби асосчиси Музаффар Ражабовнинг бизга маълум қилишича, Бухоро яна бир ажойиб турнирга мезбонлик қилади. Яъни, 24-27сентябрга қадар ММА бўйича ҳаваскорлар ўртасида турнир ташкил қилинади.

 Вазн ўлчаш маросими 24 сентябрь куни бўлиб ўтади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!