"Бухоро"даги стадион бузилмайдиган бўлди
Аввалроқ, сайтимиз орқали Бухоро шаҳрида жойлашган "Бухоро" спорт мажмуаси бузилиши ва унинг ўрнида туристик марказ қурилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Ҳуқуқшунос Русланбек Давлетовнинг ўз каналида ёзишича, президент Шавкат Мирзиёев жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлган Бухоро шаҳрида қурилиши режалаштирилган туристик марказ қуришни тўхтатишга топшириқ берган. Ушбу марказ шаҳарнинг бошқа қисмида қурилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу стадион қайтадан таъмирдан чиқарилган. Ўйингоҳ "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасида кечган Ўзбекистон Кубоги финалига мезбонлик қилганди.
Фикрлар