"Бухоро"га легионерлар қўшилиши кутилмоқда, уларнинг орасида сиз танийдиганлари ҳам бор

Ўз қароргоҳида мавсумга тайёргарликни астойдил давом эттираётган “Бухоро” клубида таркибни кучайтириш ишлари олиб бориляпти. Бош мураббий Даврон Файзиевнинг олдига жамоани Суперлигага қайтариш вазифаси қўйилгани боис селекция ишлари фаол тарзда давом этяпти.

Sports.uz маълумотига кўра, “Бухоро” сафига легионерлар қўшилиши кутилмоқда. Уларнинг орасида сиз танийдиганлари ҳам бор. Жумладан, илгари “Насаф” ҳамда “Навбаҳор”даги ўйинлари орқали ўзидан яхши таассурот қолдирган сербиялик ҳимоячи Славко Лукич билан музокаралар олиб бориляпти.

Шунингдек, ўтган мавсумда “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган тожикистонлик Даврон Эргашев ҳам янги мавсумни “Бухоро”да бошлаши мумкин. У Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади.

Булардан ташқари, Туркманистон терма жамоаси посбони Рохат Жаппаровга ҳам таклиф билан чиқилган. Агар барчаси ижобий якун топса, ушбу легионерлар “Бухоро” сафига қўшилишади ва бу орқали таркиб янада кучайиши турган гап.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Gg
17/01/2021 17:26
узун кулок гаплар