Бухороликлар мураббийи "Машъал"га қарши ўйиндаги дурангни изоҳлади
Бугун Про лига 1-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Машъал" баҳси бўлиб ўтди. Беллашувда 2:2 ҳисобида қайд этилди. Ўйиндан сўнг мезбонлар устози Ҳаким Фузайлов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Aвваломбор, барча Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этувчи жамоаларни ва уларнинг ишқибозларини янги - 2022 йилги мавсумнинг очилиши билан табриклайман.
Учрашув хақида қисқача тўхталадиган бўлсам, ўтган мавсум ҳам буни айтгандим яна қайтараман, Про-лигада осон ўйинлар қолмаган. Бу мавсум ўтган йилгидан қийин ўтишига шубҳам йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бўшашиш ярамайди, акс ҳолда жазоланасиз. Барча ўйинлар бугунгидек осон бўлмаслиги аниқ. Мисол сифатида бугун бўлиб ўтган "Зомин" - "Aндижон" жамоалари ўртасидаги ўйиндаги дуранг натижани айта оламан. Бу мавсумда, кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, - деди мураббий.
Фикрлар