"Бухоро"нинг Анталиядаги биринчи босқич йиғини якунига етди!
"Бухоро" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнларини 4 январь куни ўз қароргоҳида бошлаган эди. Тайёргарликнинг иккинчи босқичи Туркиянинг Анталия шаҳрида 14 январь санасидан ташкил этилди. Бош мураббий Александр Хомяков ҳамда мураббийлар штаби томонидан машғулотлар кунига икки маҳал юқори савияда ўтказилди. Йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, техник ва тактик ишланмаларни ошириш устида алоҳида иш олиб борилди.
Дастлабки босқич йиғини доирасида учта назорат учрашуви ташкил этилди. Ушбу баҳслар орқали жамоавий ўйинни такомиллаштириш ҳамда футболчиларнинг тайёргарлик даражаси баҳоланди.
14–31 январь кунлари юқори интенсивликда ўтказилган машғулотлардан сўнг футболчиларга қисқа муддатли таътил берилади. Тайёргарликнинг навбатдаги босқичи эса 4 февралдан 18 февралга қадар давом эттирилади. Мазкур йиғин давомида ҳам 3 та ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.
Фикрлар