“Буюк ипак йўли” турнири. 5 нафар боксчимиз олтин медал учун рингга кўтарилади
Улар ким?
Озарбайжон давлатининг Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган анъанавий “Буюк ипак йўли” халқаро турнири ўзининг сўнгги босқичига етиб келди. Кечаги ярим финал жангларидан сўнг, 5 нафар боксчимиз финал йўлланмасини нақд қилишган. Қолган 7 нафар вакилларимиз мусобақани бронза медали билан якунладилар. Улар билан танишинг:
-48 кг. Беҳруз Холдоров
-54 кг. Шахзод Музаффаров
-71 кг. Сардор Абдумуталиев
-71 кг. Бекзод Ҳамидов
-57 кг. Узукжамол Юнусова
-70 кг. Ойша Тоирова
+81 кг. Олтиной Сотимбоева
Финал жуфтликлари:
-48 кг: Жасмин Тоҳирова - Лиа Патлаи (Россия)
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Маржона Савриева (Озарбайжон)
-57 кг: Нодирбек Аллаберганов - Эдуард Саввин (Россия)
-63,5 кг: Саят Илясов - Сандан Санданов (Россия)
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев - Тимур Гамзатов (Россия)
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.

Изоҳлар (0)