"Бёрнли" футболчиси автогол уриш бўйича АПЛ рекордини такрорлади

"Бёрнли" клуби ҳимоячиси Бен Ми кеча АПЛнинг 37-тури доирасида "Эвертон"га (0:2) қарши бўлиб ўтган ўйинда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Эътиборлиси, бу 29 ёшли инглиз футболчиси учун жорий мавсум премьер-лигадаги 4-автогол бўлди. Бу эса мусобақа рекорди ҳисобланади.

Бунгача Мартин Шкртел ("Ливерпуль", 2013/14) ва Льюис Данклар ("Брайтон", 2017/18) ҳам бир мавсумда 4 мартадан автогол уриб, рекорд ўрнатишган эди.

Агар Ми 12 май куни “Арсенал”га қарши бўлиб ўтадиган АПЛнинг сўнгги тур учрашувида ҳам ўз дарвозасига гол урса, бу борада мутлақ рекордчига айланиб олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!